394 от кучи ва 1100 км масофа: Lada Azimut гибрид прототипи тайёрланмоқда

1 дақиқа ўқиш1.4K
394 от кучи ва 1100 км масофа: Lada Azimut гибрид прототипи тайёрланмоқда

«AvtoVAZ» компанияси 2026-йилнинг тўртинчи чорагида янги Lada Azimut кроссовери сотувларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Максим Соколов ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, моделни ишлаб чиқариш кейинги чоракда старт олиши, илк автомобиллар эса йил якунига қадар дилерларга етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Соколов, шунингдек, Lada Azimut моделининг гибрид прототипи 2026-йил охиригача тақдим этилиши мумкинлигини таъкидлади. Гарчи барча истиқболли ишланмалар ҳам серияли ишлаб чиқаришга етиб бормаса-да, мутахассислар ушбу прототип орқали моделнинг келажакдаги имкониятларини баҳолашни мақсад қилганлар. Янги гибрид версиянинг техник кўрсаткичлари аллақачон маълум қилинган.

Бўлажак гибрид Lada Azimut тўлиқ узатмали (AWD) тизим, 394 от кучига эга куч қурилмаси ва 100 км/соат тезликка 5,7 сонияда эришиш имконияти билан ажралиб туради. Энг муҳими, автомобил бир марта ёқилғи қуйиш ва қувватлантириш орқали 1100 км масофани босиб ўта олади. Бу кўрсаткич рус бренди учун мутлақо янги босқич ҳисобланади.

Бундан ташқари, «AvtoVAZ» автомобилларга обуна бўлиш дастурини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда ушбу хизмат Lada Vesta учун амал қилмоқда, бироқ келажакда Lada Largus, Lada Iskra ва янги Lada Azimut кроссоверлари ҳам ушбу рўйхатга киритилиши мумкин. Аввалроқ Lada автомобилларида автопилот ва сунъий интеллект тизимлари пайдо бўлиши ҳақида ҳам хабарлар берилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?