date

Россияда 40 000 дона Жаекоо Ж7 автомобили сотилди

Россияда 40 000 дона Жаекоо Ж7 автомобили сотилди

Жаекоо бренди муҳим кўрсаткичга эришганини маълум қилди: Россия бозорида икки йил ичида 40 000 дона Жаекоо Ж7 кроссовери сотилган. Ушбу модел бренднинг мазкур бозорда тақдим этилган илк автомобили бўлган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Жаекоо Ж7 ўзининг қатъий дизайни, пухта ўйланган эргономикаси ва илғор технологик жиҳозлари туфайли қисқа вақт ичида оммалашишга улгурди. Автомобил олди ва АРДИС (Алл Роад Дриве Intelлигент Сйстем) интеллектуал тўлиқ узатмали тизимлари билан таклиф этилмоқда.

Кроссовер етти хил ҳайдаш режимига эга бўлиб, унинг капоти остида 1.6 ТГДИ турбомоторли двигател ва 7 поғонали роботлаштирилган трансмиссия ўрнатилган. Ушбу техник мажмуа турли йўл шароитларида юқори динамикани таъминлайди.

2025-йил охирига келиб бренд Ж7 моделининг янгиланган дизайндаги глобал версиясини тақдим этди. Модел қатори янги комплектациялар билан бойитилди. Хусусан, 150 от кучига эга олди узатмали "Активе" ва "Престиге" вариантлари, шунингдек, 186 от кучига эга тўлиқ узатмали "Комфорт" ва "Престиге" версиялари сотувга чиқарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Россияда 40 000 дона Жаекоо Ж7 автомобили сотилди