Россияда илк бор Tank 300 йўлтанламасини йиғиш бошланди

Калининграддаги “Автотор” заводи Tank 300 рамали йўлтанламасини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу Tank бренди автомобилларининг Россия ҳудудида маҳаллийлаштирилган илк ҳолати бўлиб, лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
“За рулём” нашри бош муҳаррири Максим Кадаковнинг сўзларига кўра, корхонада тайёр пайвандланган ва бўялган кузовлардан фойдаланган ҳолда кичик узелли йиғув жараёни амалга оширилмоқда. Келгусида ишлаб чиқаришни янада чуқурлаштириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Техник жиҳатдан Россияда йиғилган Tank 300 моделлари импорт қилинадиган версиялардан фарқ қилмайди. Автомобил 218 от кучига эга 2,0 литрли бензинли турбомотор, 8 поғонали автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ узатмали (4WD) тизим билан жиҳозланган.
Шунингдек, йўлтанламас пастлатувчи узатма ва дифференциал қулфлаш тизимларига эга бўлиб, мураккаб йўл шароитларига мослашган. Ҳозирда Россия бозорида 2026-йилги моделдаги Tank 300 нархи комплектациясига қараб 4,5 миллиондан 5,2 миллион рублгача таклиф этилмоқда.





























Изоҳлар 0
…