Toyota ва Nissan АҚШда ишлаб чиқарилган автомобиллар сифати борасида огоҳлантириш берди

2 дақиқа ўқиш91
Toyota ва Nissan АҚШда ишлаб чиқарилган автомобиллар сифати борасида огоҳлантириш берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Toyota ва Nissan компаниялари Япония истеъмолчиларини АҚШдаги заводларда йиғилган автомобилларнинг ўзига хос ноқсонлари борлиги ҳақида расман огоҳлантирди.
  • Япония бозорига импорт қилинаётган Техасда йиғилган Toyota Тундра, Индианадаги Toyota Highlander ва Теннесси штатидаги Nissan Мурано моделларининг йиғилиш сифати мамлакат ички бозори стандартларидан фарқ қилиши мумкинлиги қайд этилди.

Япония автосаноатининг икки йирик гиганти — Toyota ва Nissan компаниялари ўз мамлакати истеъмолчиларини АҚШдаги заводларда йиғилган автомобилларнинг ўзига хос “ноқсонлари” борлиги ҳақида расман огоҳлантирди. Ушбу баёнот япон брендларининг хориждаги ишлаб чиқариш стандартлари ва ички бозор талаблари ўртасидаги фарқни очиқ тан олиши сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гап шундаки, ҳозирда Япония бозорига импорт қилинаётган Toyota Тундра (Техас), Toyota Highlander (Индиана) ва Nissan Мурано (Теннесси) моделлари Америка заводларида йиғилади. ixbt.com маълумотига кўра, ишлаб чиқарувчилар ушбу моделлар учун илова қилинган ҳужжатларда уларнинг йиғилиш сифати Япония ички бозори учун одатий бўлган қатъий стандартлардан фарқ қилиши мумкинлигини кўрсатиб ўтган.

Косметик нуқсонлар ва бўёқ муаммолари

Toyota компанияси ўз мижозларини автомобил кузовининг бўёқ қатламидаги эҳтимолий “нюанслар” ҳақида огоҳлантирмоқда. Хусусан, АҚШдан келтирилган машиналарда бўёқ қатлами юпқароқ бўлиши, турли қисмлар орасида ранг тафовути сезилиши, жило бериш излари ёки ҳатто майда ботиқлар учраши мумкинлиги айтилган. Шунга қарамай, бренд вакиллари бу камчиликлар фақат эстетик характерга эга эканини ва техник хавфсизликка таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Nissan эса бу борада янада очиқроқ позицияни эгаллади. Компания Nissan Мурано моделида деталлар орасидаги чокларнинг нотекислиги, герметик излари ва кузов панелларининг бир-бирига мос тушишидаги кичик оғишлар бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу каби ҳолатлар одатда япониялик харидорлар учун қабул қилиб бўлмас даражадаги нуқсонлар ҳисобланади.

Технологик чекловлар ва мослашув муаммоси

Сифатдан ташқари, ушбу автомобилларнинг дастурий таъминотида ҳам жиддий чекловлар мавжуд. Масалан, Toyota Тундра моделидаги йўл белгиларини аниқлаш тизими Япония инфратузилмасида хатоликлар билан ишлаши мумкин. Шунингдек, мультимедиа тизими фақат инглиз тилини қўллаб-қувватлайди, бу эса маҳаллий ҳайдовчилар учун ноқулайлик туғдиради.

Nissan Мурано моделида эса вазият янада мураккаброқ:

  • Интерфейсда япон тили мавжуд эмас;
  • Маҳаллий радиостанциялар частоталари қўллаб-қувватланмайди;
  • Япония бозорига хос бўлган Nissan Коннект онлайн хизматлари ишламайди.
Ушбу ҳолат япониялик автомобил ихлосмандлари ва ОАВ ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Экспертларнинг фикрича, Toyota ва Nissan каби брендларнинг бундай очиқ баёноти АҚШдаги ишлаб чиқариш маданияти ва Япония ички бозоридаги ўта юқори талаблар ўртасидаги тафовутни яққол кўрсатиб бермоқда.

Ўзбекистон бозорида ҳам ушбу моделлар, айниқса Toyota Highlander ва Nissan Мурано жуда оммабоп ҳисобланади. Мамлакатимизга кўпинча АҚШ ёки БАА бозоридан келтириладиган ушбу автомобилларни харид қилишда фойдаланувчилар юқорида қайд этилган йиғиш сифати ва дастурий таъминот хусусиятларини инобатга олишлари тавсия этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?