Volkswagen инқироз ёқасида: Германиядаги 4 та завод ёпилиши ва 100 мингга яқин ходим бўшатилиши мумкин

2 дақиқа ўқиш72
Volkswagen инқироз ёқасида: Германиядаги 4 та завод ёпилиши ва 100 мингга яқин ходим бўшатилиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Германиянинг Volkswagen консерни глобал бозордаги мавқейини сақлаб қолиш ва харажатларни оптималлаштириш мақсадида Германиядаги тўртта йирик заводини ёпиш ва 100 мингга яқин ходимни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
  • Ганновер, Свиккау ва Эмден шаҳарларидаги заводлар ҳамда Audi брендига тегишли Неккарсулмдаги корхона хавф остида қолган бўлиб, мазкур режа мамлакатда катта норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Германиянинг Volkswagen концерни ўз тарихидаги энг йирик инқирозли даврлардан бирини бошидан ўтказмоқда. Reuters агентлигининг вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, автогигант Германиядаги тўртта йирик заводини ёпиш ва 100 мингга яқин ходимни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ушбу кескин чоралар компаниянинг глобал бозордаги мавқейини сақлаб қолиш ва харажатларни оптималлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда Ганновер, Свиккау ва Эмден шаҳарларидаги Volkswagen заводлари, шунингдек, Audi брендига тегишли Неккарсулмдаги корхона хавф остида қолмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фақатгина ушбу заводларнинг ёпилиши 45 мингдан ортиқ иш ўрни йўқолишига олиб келади. Агар аввалдан режалаштирилган қисқартиришлар ҳам қўшилса, ишсиз қоладиган ходимлар сони 100 минг нафарга етиши мумкин. Бу жаҳон автосаноати тарифидаги энг йирик реструктуризация жараёнларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Инқирознинг асосий сабаблари ва ташқи босим

Volkswagen раҳбарияти бундай радикал қадамларни бозор конъюнктурасининг ёмонлашгани билан изоҳламоқда. Концерн бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда жиддий босимга дуч келди. Биринчидан, Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари, хусусан, BYD каби брендлар нафақат Осиё бозорида, балки Европада ҳам Volkswagen'ни сиқиб чиқармоқда. Иккинчинчидан, АҚШ томонидан жорий этилган юқори бож тўловлари ва Европанинг ўзида автомобилларга бўлган талабнинг пасайиши вазиятни янада оғирлаштирган.

Компаниянинг келгуси беш йиллик инвестиция режалари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Маълумотларга кўра, ривожланиш учун ажратиладиган маблағлар миқдори 15 фоизга қисқартирилиб, аввалги режадаги суммадан сезиларли даражада камайиши, яни 130 миллиард евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Volkswagen бренди ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўлимларини алоҳида тузилмаларга ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Ижтимоий норозилик ва сиёсий қаршилик

Мазкур режалар Германияда катта норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Volkswagen ишлаб чиқариш кенгаши ва мамлакатдаги энг йирик ИГ Металл касаба уюшмаси заводларни сақлаб қолиш учун охиригача курашишларини эълон қилди. Шунингдек, концерннинг йирик акциядорларидан бири ҳисобланган Қуйи Саксония федерал ери ҳукумати ҳам корхоналарнинг ёпилишига кескин қарши чиқмоқда.

Ўзбекистонлик истеъмолчилар учун ҳам ушбу янгилик аҳамиятли, чунки Volkswagen бренди мамлакатимиз бозорида расман тақдим этилган ва унинг моделлари, айниқса, электромобиллари оммалашиб бормоқда. Германиядаги ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши глобал етказиб бериш занжирига ва бренднинг келгуси стратегиясига таъсир кўрсатиши муқаррар.

2025-молия йили якунларига кўра, концерн тизимида жами 667 мингдан ортиқ киши меҳнат қилган бўлиб, уларнинг 43 фоизи айнан Германия ҳиссасига тўғри келади. Компания раҳбарияти ҳозирча ички ҳужжатлар бўйича расмий изоҳ бермаган бўлса-да, бутун гуруҳ миқёсида "кенг кўламли ўзгаришлар" зарурлигини тасдиқлаган. Вазият бўйича якуний қарор кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишларида қабул қилиниши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?