Буюк Британия аҳолисининг ярмидан кўпи 51 фоизи яқин беш йил мобайнида электрокарлардан фойдалана бошлайди. Total EV томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси шундай дейишга асос бўлмоқда, деб ёзади Kun.uz.
Сўров 1 минг киши орасида ўтказилган бўлиб, улар Total EV янгиликлар сайти ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадқиқотда қатнашган. Британияликларнинг 45 фоизи тез орада электромобилларга ўтишини ёқилғии нархи ошиши билан изоҳлашди. Сўралганларнинг 36 фоизи экологик муаммоларни важ қилиб кўрсатишган. Эркакларнинг 60 фоиздан ортиғи яқин беш йилда электромобилларга ўтишини айтишган бўлса, аёлларнинг 42 фоизи шундай мақсаднии билдиришган.
Электромобилларни қайта қувватлаш инфратузилмалари сезиларли ривожлангани сабабли, ички ёнув двигателли автомобилларни электромобилларга алмаштиришни хоҳловчилар сони 77 фоизни ташкил этмоқда.
«Дунё бензин ва дизель ёқилғисидан воз кечиб, электр энергиясини танламоқда, — дейди Total EV асосчиси тадбиркор Дэниэл Грин. — Сўров Британия уйғонгани ва электромобилларни жорий этишга шайлигини кўрсатди. Мамлакатда 110 мингдан ортиқ қувватлаш қурилмалари барпо этилган. Аммо технологиялар яхшилашгани сари уларнинг сони ҳам кўпая боради».
Total EV муҳаррири Жеймс Багготнинг сўзларига кўра, «бу автомобиилсозлик соҳасида Ҳенри Форд давридан кейинги энг йирик воқеликдир». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади