13:08 / 10.10.2017
7 925

Ўзбекистон ва Қирғизистон автобусларни биргаликда йиғади

Ўзбекистон ва Қирғизистон автобусларни биргаликда йиғади
«Ўзбекистон-Қирғизистон» бизнес-форуми доирасида 2017 йил 6 октябрда Тошкентда умумий қиймати 200 миллион доллардан ортиқ маҳсулотни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Хусусан, автобусларни биргаликда йиғиш, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш, кир ювиш машиналарини йиғиш, дилерлик марказларини ташкил этиш, кабель маҳсулотларини етказиб бериш, Ўш шаҳрида савдо-кўнгилочар марказини қуриш ва Қирғизистон Республикаси ҳудудида «Артель» техник мактабининг филиали тўғрисида келишувлар имзоланди.

Шунингдек, автомобилсозлик фирмалари, икки давлат заргарлик уюшмалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, Ўзбекистонга шиналар, сув, асал, ўсимлик ёғи, табиий тош ва травертин етказиб бериш бўйича шартномаларга эришилди.

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг веб-сайтига кўра, бизнес-форумда вазирликлар ва идоралар вакиллари, савдо, сармоявий ҳамда саноат компаниялари раҳбарлари иштирок этдилар. Форумда икки мамлакатнинг 500 дан зиёд ишбилармонлари қатнашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон ва Қирғизистон автобусларни биргаликда йиғади