Ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган президент, шунингдек Ягона мактаб формаси билан таъминлашга оид Ҳукумат қарорлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тоғаев иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.
- А.Тоғаевнинг таъкидлашича, уй-жой кредити бўйича махсус тартиб ишлаб чиқилиб тасдиқланади, унда уй-жойлар қайси мезонлар бўйича тақсимланиши каби масалалар қамраб олинади;
- автокредит барча ўқитувчиларга берилмайди, Халқ таълими вазирлиги томонидан автокредит ажратиш тавсия қилинадиган педагог ходимлари бўйича рўйхат шакллантирилади, бунда иш стажи, ютуқлари ва бошқа шу каби мезонларга эътибор қаратилади;
- агар бу йилга мактаб формаси олиб қўйилган бўлса, янги форма олиш шарт эмас, ўша формани кийиб мактабга келишга рухсат берилади;
- монополияга йўл қўйилмайди, яъни мактаб формасини кимдан олишни умуман аҳамияти йўқ, белгиланган стандартга мос келса бўлди (мактаб формани ўзлари тиктирса ҳам бўлади);
- мактаб формаси бўйича таклифлар учун бемалол мурожаат қилиш мумкин, яъни мактаб формаси шу шаклда қолиб кетмайди, уч йилгача фикр мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”