GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.
Қайд этилишича, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади.
Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»