Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.
Мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.
Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн. сўмни ташкил қилган.
Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди.
Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин.
Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди