«GM Uzbekistan» Lacetti, Tracker ҳамда Malibuга фоизсиз муддатли тўлов вақтини узайтирди

  • 01 май 2019, 18:35
  • 3 789
  • Авто
  • «GM Uzbekistan» Lacetti, Tracker ҳамда Malibuга фоизсиз муддатли тўлов вақтини узайтирди
    «GM Uzbekistan» АЖ «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Lacetti», «Chevrolet Tracker» ҳамда «Chevrolet Malibu» автомобилини фоизсиз муддатли тўловга сотиш муддатларини узайтиради. Бу ҳақда компания хабарида маълум қилинган.

    Унга кўра, харидор қуйидаги бошланғич ва суғурта тўловларни амалга ошириши лозим:
    «Lacetti» M/T — 80 млн сўм;
    «Lacetti» ГБУ (газбалон ускунали) — 85 млн сўм;
    «Malibu Turbo» — 215 млн сўм;
    «Malibu» — 190 млн сўм;
    «Tracker» — 128 млн сўм.

    Автомобилларнинг қолган суммаси фоизсиз қуйидаги муддатда тўланади:
    - «Lacetti» автомобиллари учун —1 йил,
    - «Malibu» ва Tracker» учун — 2 йил.

    Харидор шартнома тузаётган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари Lacetti автомобиллари учун ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунингдек Malibu Turbo, Malibu ва Tracker учун муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полиси тўловини амалга оширилади.

    Автомобиль тўлиқ тўлов амалга оширилмагунга қадар дилерда гаровда бўлади. Шартнома шартларига кўра, ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

    Фикрлар

    » » «GM Uzbekistan» Lacetti, Tracker ҳамда Malibuга фоизсиз муддатли тўлов вақтини узайтирди