17:55 / 23.05.2019
3 898

Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин?

Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин?
Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан ўз фикрини билдирди.

«Ростини айтганда, Ўзбекистон автомобиль бозорида рақобатни ривожлантириш ҳақида гапиришаётганда асосан янги корхоналар ташкил қилишни назарда тутишлари мен учун тушунарсиз.

Бу катта хато. Биз яна бир нечта ишлаб чиқарувчиларга бардош бера олмаймиз! Улар бизга керак эмас! Бу соҳада кўлам ва миқёс эффекти ҳар қандай бошқа жойдан кучли ишлайди: кичик ҳажмдаги сотувларга эга бўлган ишлаб чиқарувчиларда муқаррар равишда юқори таннарх бўлади», - дея таъкидлаб ўтди у.

Иқтисодчининг фикрига кўра, ушбу бозорда монополияни йўқ қилиш учун импорт бўйича божхона тўловларини «оқилона» даражага тушириш керак. Шунда истеъмолчилар танловга, автомобилсозлик рақобатчиларга, бюджет эса бозордан даромадларга эга бўлади (ҳозирда импортнинг жуда кам миқдорлари туфайли деярли тўланмаётган божхона тўловлари).

«Фақат қимматбаҳо эҳтиёт қисмлар ва автомобиллар сотуви учун «шапкалар» орқали пул орттираётган коррупционерлар, шунингдек, рақобатли ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмайдиган самарасиз менежерларгина ютқазади», - дея ҳисоблайди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин?