13:00 / 26.09.2019
4 352

Хитой компанияси Ангренда электропикаплар ишлаб чиқаради

Хитой компанияси Ангренда электропикаплар ишлаб чиқаради
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2019 йил 27-29 август кунлари Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича Амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Режага кўра, «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Hebei Cape of Good Hope Logistic Development Corporation компанияси билан биргаликда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мўлжалланган.

Хусусан, Hebei Cape of Good Hope Logistic Development Corporation:
- юқори сифатли меъморий ойналар (3-12 мм);
- йўловчи ва юк ташувчи электромобиллар (пикаплар), бунда кейинги ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни 50 %га етказиш;
- велосипедлар ишлаб чиқариш, бунда ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни 50 %га етказиш;
- электротехника маҳсулотлари (электр двигателлар, насослар, электр тортиш мосламалари, кичик бизнес учун металл/ёғочни қайта ишлаш ускуналари), фотоэлектр модуллар ишлаб чиқариш, логистика маркази ташкил этиш билан шуғулланади.

Шунингдек, рангли металларни юқори аниқлик билан қуйиш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (мебель ва автомобилсозлик учун фурнитура, аксессуарлар) тайёрлаш йўлга қўйилади.
Барча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича сўнгги муддат 2021 йилнинг январь ойи этиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитой компанияси Ангренда электропикаплар ишлаб чиқаради