16:50 / 24.12.2019
3 773

«Бренд» авторақамлар бюджетга қарийб 300 млрд сўм фойда олиб келди?

«Бренд» авторақамлар бюджетга қарийб 300 млрд сўм фойда олиб келди?
Бугун, 24 декабрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов авторақамларни оширилган нархда сотиш амалиёти ҳақида ахборот берди ва бундан давлат бюджетига тушган маблағни ошкор этди.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарори кучга кирди. Унга кўра, 2017 йил сентябрдан бошлаб автомобиллар учун давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича биржа орқали сотиш тизими йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 1 декабридан бугунги кунгача аукционга қўйилган 91 минг 776 жуфт давлат рақами белгиларидан 58 минг 610 жуфти сотилган бўлиб, давлат бюджетига қарийб 300 млрд сўм маблағ тушган ва унинг 20 фоизи Ички ишлар вазирлиги ҳисобига йўналтирилди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Бренд» авторақамлар бюджетга қарийб 300 млрд сўм фойда олиб келди?