«ОЗБ» серияли янги авторақамлар сотувга чиқди

«ОЗБ» сериясидаги янги автомобил давлат рақамлари сотувга чиқарилди. Янги серия харидорлар орасида талаб юқори бўлган «УЗБ» ёзувли рақамларга муқобил вариант сифатида тақдим этилмоқда.
Сотув платформасида «01 500 ОЗБ», «01 501 ОЗБ» ва «01 505 ОЗБ» рақамлари жойлаштирилган. ҳар бир рақамнинг нархи 14 миллион 420 минг сўм этиб белгиланган.
Янги сериядаги рақамлар одатий давлат рақами шаклида тайёрланган бўлиб, унда ҳудуд коди, рақамлар кетма-кетлиги ва «ОЗБ» ҳарфлари акс этган. Ўнг томонда Ўзбекистон байроғи ҳамда «УЗ» белгиси жойлаштирилган.
«ОЗБ» сериясидаги рақамлар аллақачон харидорлар учун очилган. Сотувга қўйилган комбинациялар ва уларнинг нархлари махсус платформа орқали кўрсатилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…