Фото: Motor
Unimog U 5023 вездеходи сайёрадаги ҳаракатдаги энг баланд вулқон чўққисига чиқиб, автомобиллар учун баландликка кўтарилиш бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
Вулқон Охос-дель-Саладо деб номланади ва Аргентина ҳамда Чили чегарасида жойлашган. Унинг қиялигида алпинистлар ва олимларнинг бир неча лагерлари ташкил этилган. Бу ерга икки Unimog U 5023 вездеходида автомобиль алпинисти Матиас Йешке экспедицияси давомида чиқиб келди.
Машиналардан жиҳоз ва анжомлар, шунингдек, экспедиция аъзолари турли баландликда ўрнатган 4 та радиостанцияни ташиш учун фойдаланилди.
Фото: Motor
Охирги, тўртинчи радиостанцияни 6100 метр баландликка ўрнатгандан сўнг вездеходлардан бири янада юқорига — 6694 метрга кўтарилди ва автомобиллар учун баландликка кўтарилиш бўйича янги дунё рекорди ўрнатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”