Қайси машина икки йиллик фойдаланишдан сўнг бузилишни бошлайди? Қайси автомобил 10 йил хизмат қилиб беради? Буни англаш учун ТÜВ немис техник назорат ассоциацияси мутахассислари энг ишончли ва ишончсиз машиналарнинг рейтингини тузди.
«Форбс» нашрининг ёзишича, автоуловларнинг ишончсизлик рейтинги 9 миллиондан ортиқ фойдаланилган машиналарни текшириш натижасида тузилган. 4-5 йил ва 6-7 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобил Chevrolet Spark бўлди.
ТÜВ мутахассислари Chevrolet Sparkда тормоз тизими ва юриш қисми билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бундан ташқари, ушбу модел двигател мойини кўп истеъмол қилиши аниқланди.
Корпусининг занглашга чидамлилиги Chevrolet Sparkнинг ягона афзаллиги деб топилди.
Chevrolet Matiz эса 8-9 ва 10-11 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобилга айланди.
Осма тизимнинг яхши эмаслиги, тутун чиқарувчи қувурнинг занглаб кетиши ва мойнинг кўп ишлатилиши... ТÜВ мутахассислари буларнинг барчасини ушбу русумдаги автоуловларни текширганда кўрди. 10-11 ёшли автомобиллар тоифасида Chevrolet Matiz ишончлилиги бўйича охирги ўринни Dacia Logan I билан бўлишиб олди.
Ушбу машиналарни текшириш пайтида мутахассислар пружина ва амортизаторларнинг муҳим носозликларини аниқлай олмади. Шунга қарамай, бошқа барча қисмларнинг ҳолати юзасидан Dacia Logan I ва Chevrolet Matiz рейтингнинг энг қуйисидан жой олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”