07:30 / 10.03.2020
9 196

"Нексия" нархи 1 млрд сўм бўлишига ҳам розиман, фақат..."

"Нексия" нархи 1 млрд сўм бўлишига ҳам розиман, фақат..."
"Бу ерда монополиянинг ёмонлиги ҳақида узундан-узун пост ёхуд ғазаб, нафрат ва кинояга тўла «дил изҳорлари» бўлиши мумкин эди. Аммо у бўлмайди. Чунки бу бефойда. Шунчаки ҳеч қанақа фойдаси йўқ.

Ярамас монополия ёмонлиги эса, ҳар куни қуёш чиқиши каби исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

Аслида бозор шароитларидан келиб чиқиб, бирор талабгор машина ёки бошқа маҳсулотнинг нархи ошиши мумкин, бунақаси учраб туради. Аммо гап нархнинг ошиш ёки ошмаслигида эмас, гап халқ ўзи ёқтирмаган, ўзи хоҳламаган ва ўзи танламаган машинани сотиб олишга мажбурлигида. Ёки тескариси халқ ўзи ёқтирган, ўзи хоҳлаган ва ўзи танлаган машинани оддий бозор нархида сотиб ололмаслигида.

Асосий масала шунда. Бозорни эркин қилиб, халқ учун танлов имкониятини беринг-да, кейин истасангиз "Нексия" учун 1 млрд сўм нарх қўйинг, бизга фарқи йўқ. Биров ғинг демайди. Шикоят ҳам қилмайди. Норози ҳам бўлмайди.

Афсуски ҳали-бери бунақа бўлмайди. Ҳали-бери...

P.S.: автобирбало номли "фоизсиз (ёки арзон) кредит берамиз" дейдиган фирибгарларнинг яна куни туғди, одамлар таваккал қилиб, шуларга ишониб кўришга мажбур бўлади. Кейин эса яна халқнинг ўзини соддаликда айблаб бонг урамиз. Ажойиб.

P.S.-2: барибир узун бўлиб кетди, қисқа ёзиб бўлмасакан", дейди "xushnudbek.uz".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » "Нексия" нархи 1 млрд сўм бўлишига ҳам розиман, фақат..."