Фото: Motor
Argo Frontier 650 8x8
RM Sotheby’s аукцион уйи май ойининг бошида Индиана штатида армия эҳтиёжлари учун яратилган ноёб ва ноодатий автомобилларни кимошди савдоларига қўяди, деб хабар берди Motor'га таяниб Дарё.
Кимошдига қўйиладиган моделлар орасидан ўтган асрга оид Америка машиналари — «Жип», Австрия қуролли кучларида «хизмат қилган» автомобиль, шунингдек, замонавий амфибия ўрин олган.
1—2 май кунлари саккиз ғилдиракли Argo Frontier 650’нинг эгасига айланиш мумкин. 2014 йилда яратилган автомобиль-амфибия сув тўсиқларини босиб ўтишга қодир бўлиб, 627 сантиметр куб ҳажмли 12 цилиндрли моторга эга. Ушбу машина билан бирга 1997 йилда ишлаб чиқарилган Hummer H1 ҳам сотувга қўйилади. Мазкур автомобиль 208 от кучига эга 6,5 литрли В8 дизель двигатели билан жиҳозланган.
Фото: Motor
Hummer H1
Шунингдек, лотлар қаторидан 1945 йилда ишлаб чиқарилган Willys MB ҳамда юкларни ташишга мўлжалланган Willys M274 A5 ½-Ton 4×4 Mule ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, рўйхатдан 643-кубли агрегат ёрдамида ҳаракатга келадиган 1962 йилги Steyr-Puch Haflinger Series II, десант қўшинларида фойдаланилган American Motors M422A1 Mighty-Mite ҳам ўрин олган.
Фото: Motor
Willys MB
Фото: Motor
Steyr-Puch Haflinger Series II
Фото: Motor
American Motors M422A1 Mighty-Mite
Май ойининг бошида 1970 йилда ишлаб чиқарилган Subaru 360 полиция автомобили учун ҳам кимошди савдолари бўлиб ўтади.
Фото: Motor
Willys M274 A5 ½-Ton 4×4 Mule “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди