Фото: Motor
BMW компанияси ўз шаклини механик жиҳатдан ўзгартиришга қодир рулни яратмоқда. Трансформацияланувчи бошқарув органи патентини AutoExpress нашри пайқаб қолган, деб хабар беради Дарё.
Ҳаракат вақтида айланадан овал шаклга ўзгара оладиган янги руль ҳайдовчини автоном режимдан қўлда бошқариш режимига ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш учун керак.
Немис маркасининг механик трансформацияланувчи рулни яратишига Стэнфорд университети томонидан 2017 йилда ўтказилган тадқиқотлар сабаб бўлган. Олимлар ҳаракатни автономдан қўлда бошқариш режимига ўтказишнинг иккита тизимини синовдан ўтказган — биринчи гуруҳ ҳайдовчилар геометрик ўзгартувчи роботлаштирилган рулни, иккинчи гуруҳ эса анъанавий светодиод индикация тизимини синовдан ўтказган.
Фото: Motor
Тадқиқотлар рулнинг механик ўзгарувчанлиги визуал огоҳлантириш тизимидан самаралироқ эканлигини кўрсатган. Автоном бошқариш тизими фавқулодда вазиятларда бошқарувга ҳайдовчининг аралашувини талаб этгани сабаб огоҳлантиришга жавоб бериш учун жуда тезкорликни талаб этади.
Фото: Motor
BMW патенти ўзгарувчан бошқарув органини жорий этишга қаратилган иккинчи қадам ҳисобланади. 2019 йилда Бавария фирмаси қурилмалар панелига халақит бермайдиган ва автомобилга ўтириш/тушишда қулайлик туғдирадиган полигонал шаклга эга рулни тақдим этганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”