Фото: «Auto.ru»
«Auto.ru» сайтида 2001 йилда ишлаб чиқарилган 3111 индексли «Волга» сотувга қўйилгани ҳақида эълон пайдо бўлди. Мазкур модель 424 нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, сотувга қўйилган нусха ўта ноёб ҳисобланади. Автомобиль салони оқ тимсоҳ териси билан қопланган, пол қисмига эса қўй териси тўшалган. Машина 4 миллион рубл (52 минг доллар)га баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
«Волга» 136 от кучига эга 2,5 литрли мотор ёрдамида ҳаракатга келади. У беш поғонали механик узатмалар қутиси орқали бошқарилади. Мазкур «Волга»ни қайта ишлашга Смирнов конструкторлик бюроси масъул бўлган: унда «ГАЗ-21»нинг хромланган ҳашамат даври мужассамлаштирилган ва премиум синфига оид замонавий автомобиллардаги каби қимматбаҳо материаллардан фойдаланилган. Концепция «Тимсоҳ овчиси» номини олган.
Фото: «Auto.ru»
Оқ тимсоҳ терисидан ташқари кедр ёғочидан фойдаланилган, салондаги қурилмалар ёқут рангида товланади, капотга эса «Волга»нинг классик атрибути — хромланган буғу ўрнатилган. Шунингдек, машинага Brembo тормозлари ва 18 дюймли дискалар ўрнатилган.
Фото: «Auto.ru»
«ГАЗ-3111» 1999 йилдан 2004 йилга қадар ишлаб чиқарилган, аҳамиятли жиҳати, машиналар қўлда йиғилган. Ушбу давр мобайнида 400 дан ортиқ автомобиль йиғилган бўлиб, бозорда жуда катта машҳурликка эришган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”