
Фото: Autorambler
Машинага ўтираётганда ҳайдовчини кучли бўлмаган, бироқ ёқимсиз ток уриш ҳолатлари учраб туради. Autorambler бу каби ҳолатларнинг олдини олишда ёрдам берадиган масалаҳатлари билан бўлишди.
Аслини олганда, ток уруши — устки кийимнинг салондаги материаллар билан ишқаланиши натижасида пайдо бўладиган статик электр токи ҳисобланади. Совет даврида машиналарнинг орқа бамперига резина парча — антисатик илиб қўйилган. Ҳозирда бу каби аксессуарлар билан ҳеч ким машинасини безамайди, аммо «темир отнинг» ток уруши, барибир, ёқимсиз ҳолат.
Бунинг олдини олувчи бир неча вариантлар бор. Статик электр токига қарши курашда энг оддий усул — салонга заряд тўпланишига қаршилик кўрсатувчи махсус восита билан ишлов бериш. Бунинг ҳам ўзига яраша камчилиги бор — спрей тез ўчиб кетгани сабаб уни мунтазам сепиб туриш керак.

Фото: Autorambler
Яна бир усул бу — металл кузовга тегиши натижасида автомобилдаги токни ерга узатиб юборувчи махсус брелокдан фойдаланиш.

Фото: Autorambler
Агарда юқоридаги вариантларнинг бирортаси ёрдам бермаса, энг оддий усул — шунчаки, салондаги бирор металлдан ишланган деталга тегиниб, токдан халос бўлиш.
Буларнинг барчаси ёрдам бермаса, автомобилнинг электр тизимини мутахассисга кўрсатиш лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар