17:30 / 04.05.2020
3 517

Коронавирус автомобилларни таниб бўлмас даражага ўзгартириб юбориши мумкинлиги маълум қилинди

Коронавирус автомобилларни таниб бўлмас даражага ўзгартириб юбориши мумкинлиги маълум қилинди
Фото: Autorambler
Пандемия дунёнинг кўплаб автомобилсозлик компанияларига жиддий зарар етказди. Кўплаб автомобиль дизайнерларининг фикрича, коронавирус келажак автомобилларининг яратилишига туртки бўлади, деб хабар беради Autorambler.

«Пандемия бизнинг хавфсизлик ва ҳашамат борасидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборади», — дейди Daimler бош дизайнери Гордон Вагенер. Мазкур фикрни Rolls-Royce’даги ҳамкасби Феликс Килбертус ҳам қўллаб-қувватлаган. Унинг таъкидлашича, келажак автомобилларининг вазифаси — ўз эгасига эркинлик ва хавфсиз ҳаракатланиш ҳиссини тақдим этишдан иборат.

Ҳозирда кўплаб автобрендлар ҳавони тозаловчи турли тизимларни синовдан ўтказишни бошлаб юборди. Масалан, Jaguar Land Rover (JLR) бактерия ва вирусларнинг салонда тарқалишини тўхтатувчи ултрабинафша лампани яратишни бошлади. JLR вакилларининг сўзларига кўра, бу каби технология соддалаштирилиб, салон иқлимини назорат қилувчи тизим билан интеграциялашиши мумкин.

Фото: Autorambler
Mercedes каби автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар автомобиль ташқарисида ҳам ҳаво тозалаш ғоясини илгари сурмоқда. Вагенер бу каби тизимнинг тафсилотларини ошкор қилмаган, бироқ мазкур янгиликни у «машина ҳаводаги патогенларни сўриб олиб, уни тозалайди» деб изоҳлаган.

Шу билан бирга, Rolls-Royce хавфсизлик даражасини оширишга хизмат қиладиган қурилмаларни яратиш устида иш олиб бормоқда. Гап автомобиль учун «кўринмас-ёпинчиқ» ҳақида кетмоқда. Килбертуснинг сўзларига кўра, инновацион ёпинчиқ машина томини потенциал ўғрилардан ҳимоя қилиши мумкин, бироқ дизайнер сирли қурилманинг ишлаши ҳақидаги маълумотларни ошкор этмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Коронавирус автомобилларни таниб бўлмас даражага ўзгартириб юбориши мумкинлиги маълум қилинди