UzAuto Motors компанияси божхонадаги ушланиб қолишлар ва дилерлар билан боғлиқ муаммолар туфайли Россияда Chevrolet автомобиллари сотувини бошлай олмаяпти. Бу ҳақда Газета.ру манбаси маълум қилди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “бюджет” моделлари Россия бозорларига қайтиши ҳақидаги хабарлар шу йил февраль ойида пайдо бўлганди. Ўшанда гап Россияда Ravon маркаси остида танилган автомобиллар ҳақида кетганди.
Гап шундаки, UzAuto Motors ва General Motors концернинг Россиядаги ваколатхонаси машиналар савдосини март ойидаёқ бошланишини маълум қилган. Бунинг натижасида эса биринчилардан бўлиб ушбу давлатга Chevrolet Spark (собиқ Ravon R2), Chevrolet Nexia (собиқ Ravon Nexia R3) ва Chevrolet Cobalt(Ravon R4) русумлари олиб келиниши керак эди.
Аммо айрим сабаблар билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Россияга етказиб беришни ташкил этишнинг имкони бўлмади. Коронавирус боис жорий этилган чеклов чоралари эса автоуловларни келгусида божхонадан ўтказишни ҳам қийинлаштириб юборди.
Боз устига, UzAuto Motors Россияда ҳалигача тўлақонли дилерлик тармоғини ташкил эта олмади. Ўтган йилларда ҳам Ravon автомобилларини Россия бозорларига етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бир неча бор кузатилган эди.
Энди Chevrolet брендидаги тежамкор автомашиналарнинг Россиядаги савдоси энг яхши ҳолатда ёз фасли ўрталарида бошланиши мумкин. Уларнинг нархлари ҳалигача эълон қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди