2 999
АҚШда «Телба Макс» услубида яратилган Chevrolet Corvette 6600 доллар баҳосида сотувга қўйилди
Фото: Barnfinds
Канзасда 1998 йилги Chevrolet Corvette C5 спорткари базасида яратилган ноодатий багги сотувга қўйилди, деб хабар беради Motor.
«Телба» багги 1998 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Corvette спорткари базасида яратилган. Модификацияга учраган автомобилнинг ўзига хослиги олд панеллар, капот ва эшикларнинг йўқлигида. Модель олд томонига 2018 йилги Jeep’нинг кучайтирилган бампери ва Polaris PZR йўлтанламасининг фаралари ўрнатилган. Машина кузови қўшимча қаттиқлик картаси билан ҳимояланган. Баггига BBS дискалари кийгизилган.
Фото: Barnfinds
Эшиклар ва орқа ойналар ечилгани сабаб ноодатий транспорт воситасидан қишда, шунингдек, оддий йўлларда ҳам фойдаланиш мумкин. Модификацияга учраган автомобиль ичи хавфсизлик камарлари, мултимедиа тизими ва кондиционер билан жиҳозланган.
Фото: Barnfinds
Багги капоти остига 350 от кучи ва 475 Нм айланувчи моментга эга 5,7 литрли V8 мотори ўрнатилган. Агрегат Corvette C6’нинг олти поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Айни вақтда «Телба Макс» услубида яратилган баггини 6600 доллар эвазига харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди