14:55 / 05.08.2020
3 920

Volkswagen Caddy Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам қимматми?

Volkswagen Caddy Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам қимматми?
Яқинда, аниқроғи 2020 йил 27 июль кунида Германиянинг дунёга машҳур Volkswagen автоконцерни ўзининг Ўзбекистондаги расмий дилери фаолиятини бошлаган ва маҳаллий автобозорга бир платформада ишлаб чиқилган 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy автомобиллари билан кириб келган эди.

Хусусан, асосан, юк ташишга мўлжалланган Volkswagen Caddy Cargo автомобили 172 млн 100 минг сўмдан сотилиши маълум қилинди.
Volkswagen Caddy Combi 190 000 000 сўм, Volkswagen Caddy Trendline эса 221 900 000 сўмдан сотилиши онлайн тақдимот маросимида эълон қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, автоҳаваскорлар томонидан узоқ кутилган янгиликдан сўнг, кўпчилик орасида немис автогигантининг мазкур моделлари асоссиз равишда қимматлиги хусусида, Европа мамлакатлари ёки Россияда ҳам ушбу моделларни анча арзонга сотиб олиш мумкинлиги ҳақида қизғин муҳокамалар бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга олиб кирилган мазкур моделлар Ўзбекистонга яқин давлатлар, жумладан Германия, Польша, Россия ва Украинада қанчадан эканига доир ўзига хос ўрганиш ўтказишга қарор қилдик. Албатта, таққослаш учун бирламчи бозор нархлари олинди ва қиёсланди.

Ўзбекистонда сотилаётган Volkswagen Caddy нархларини таққослаш осонроқ бўлиши учун Марказий банкнинг 2020 йил 4 августдаги доллар курси билан қайта ҳисоблаб чиқамиз. Бунда биз қуйидаги натижаларга эга бўламиз.

Cargo
Volkswagen Caddy Cargo 172 100 000/10209.86 = 16,856.254 АҚШ долларини ташкил этади.

Combi
Volkswagen Caddy Combi 190 000 000/10209.86 = 18,609.46 доллар

Trendline
Volkswagen Caddy Trendline 221 900 000/10209.86 = 21,733.89 доллар бўлмоқда.

Энди юқорида санаб ўтган мамлакатларда айни модификациядаги моделлар қанчадан сотилаётганига доир нархларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Германия (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):
Volkswagen CaddyCargo 20 456 евро (24 051.59 АҚШ доллари)
Volkswagen Caddy Combi 21 094 евро (24801.73)
Volkswagen Caddy Trendline 22 823 евро (26834.64)

Польша (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):
Volkswagen CaddyCargo 78 437 злотий (20 951.52 АҚШ доллари)
Volkswagen Caddy Combi 83 074 злотий (22 190.12)
Volkswagen Caddy Trendline 83 333 злотий (22 259.3)

Россия (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):
Volkswagen Caddy Cargo 1 449 400 рубль (19658.42 АҚШ доллари)
Volkswagen Caddy Combi 1 536 100 рубль (20834.35)
Volkswagen Caddy Trendline 1 660 000 рубль (22 514.82)

Украина (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):
Volkswagen CaddyCargo – 505 466 гривна (18190.89 доллар)
Volkswagen Caddy Combi – 549 649 гривна (19780.97)
Volkswagen Caddy Trendline – 688 264 гривна (24769.49)

Хуллас, бошқа давлатларда Ўзбекистон бирламчи автомобиль бозорида сотилаётган Volkswagen Caddy автомобилларининг бирламчи автобозорларидаги нархлари шундай. Хулоса чиқариш ўзингиздан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Volkswagen Caddy Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам қимматми?