08:05 / 06.09.2020
987

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмда Land Rover Defender автомобили сальто отади (видео)

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмда Land Rover Defender автомобили сальто отади (видео)
Фото: Universal Pictures Russia
Universal Pictures студияси Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильм — «Ўлиш вақти эмас»нинг иккинчи трейлерини эълон қилди. Янги ролик қисман автомобиль трюкларига бағишланган бўлиб, улар орасида Land Rover Defender томонидан амалга оширилган сальто ва пулемёт ўрнатилган Aston Martin DB5 дрифтини кўриш мумкин. Бир нечта кадрларда Valhalla, Series II V8 Vantage ва DBS Superleggera суперкарлари ҳам кўзга ташланган.

Фильм агент 007’нинг истеъфодан сўнг яна хизмат қайтишига бағишланган (бош ролни бешинчи бор Дэниэл Крейг ижро этган). Қадрдон дўсти, МРБ агенти Феликс Лейтер (Жеффри Райт) билан Жеймс Бонд ўғирлаб кетилган олимни қидириш учун отланади.

Шунингдек, экранга Кристоф Вальц, Рэйф Файнс ва Бен Уишоу ижросидаги эски қаҳрамонлар ҳам қайтади. Картинага Кэри Фукунага («Ҳақиқий детектив», «Маняк») режиссёрлик қилган бўлиб, у Дэнни Бойл ўрнини эгаллаган. Сценарий муаллифи — Фиби Уоллер-Бриж («Евани ўлдириб»), композитор — Ханс Зиммер.

Коронавирус пандемияси сабаб фильмнинг катта экранларга чиқиш вақти апрелдан ноябрга кўчирилган. Жаҳон премьераси 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)