Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)

1 дақиқа ўқиш6.4K
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Фото: Bugatti
Bugatti компанияси Bolide номли гиперкарини намойиш қилди. Гиперкарнинг максимал тезлиги соатига 500 кмдан кўпроқни ташкил қилади.
Автомобиль 8 литрли, 16 цилиндрли бензин двигатель билан жиҳозланган. Двигателнинг қуввати 1850 от кучини ташкил қилади. Худди шундай мотор компаниянинг Chiron Super Sport 300+ моделига ўрнатилади. Двигатель 7 поғонали узатмалар қутиси ва тўлиқ приводли тизим билан биргаликда ишлайди.
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Гиперкар ягона нусхада яратилган ва келгусида унинг серияли ишлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум.

Bolide’нинг максимал тезлиги 500 км/соатдан кўпроқни ташкил қилади. У турган жойидан 100 км/соат тезликкача 2,17 сонияда, 200 км/соат тезликкача 4,36 сонияда ва 500 км/соат тезликкача 20,16 сонияда эриша олади.
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Компанияда таъкидланишича, гиперкар “Ле-Ман 24 соат” пойгалари ўтувчи ва узунлиги 13,6 кмни ташкил қилувчи “Сарта” трассасини 3 дақиқа 7 сонияда, Нюрбургринг трассасининг узунлиги 22,8 кмни ташкил қилувчи шимолий қисми – “Нордшляйфе”ни 5 дақиқа 23 сонияда ўта олади.
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Машина карбон монококк негизида қурилган. Унинг баъзи деталлари аэрокоинот соҳасида қўлланувчи титан қотишмадан ишланган.
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
“Bugatti’даги 16 йиллик фаолиятим давомида бундан экстремалроқ концепт устида ишламагандим”, деб тан олган компаниянинг дизайн бўлими раҳбари Ахим Аншайдт.
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?