Автомобилларнинг ташқи кўринишига ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Ойналарга деймизми, фараларгами ва ё кузовга – тегишли рухсат билан амалга ошириладиган, айримларига умуман рухсат берилмайдиган иш бу.
Сўнгги пайтларда ёритувчи чироқларни ксенон чироқларга – қарама-қарши йўналишда келаётган йўл ҳаракати иштирокчиларига ноқулайлик туғдирадиган ўта ёруғ чироқларга алмаштириб олаётганлар кўпайяпти. Бу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига ноқулайлик туғдириши баробарида, йўл-транспорт ҳодисаларини ҳам келтириб чиқаради.
Инспекторлар томонидан негадир айнан шу қоидабузарликка эътибор камдек туюлади. Бу қоидабузарликни аниқлаш ҳам осон эмас: куннинг фақат қоронғу қисмида аниқлаш мумкин, ҳаракатдаги автомобилнинг ортидан қувиш керак бўлади, ақалли унинг рақамини ёзиб олиш лозим ва умуман, бир қатор ноқулайлиги бор жараён. Бу ҳақдаги саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров Kun.uz билан суҳбатда жавоб берди.
«Бу қоидабузарликка маъмурий жавобгарлик бор. Транспорт воситаларига бошқа ёритиш мосламалари ўрнатиш мумкин эмас. Ҳа, техник кўрикдан ўтгач, ёритиш мосламаларини ксенон ва ёки бошқа кучли ёритгичларга алмаштириб олаётганлар бор. Бундай қоидабузарликлар тун пайтида содир этилади. Тунги нарядларимиз бу ҳолатларга чек қўйишади. Статистикага эътибор берсак, йил бошидан бери шу кунга қадар 11 мингдан ортиқ транспорт воситалари эгаларига нисбатан чоралар кўрилганини айтиш лозим. Қийин жиҳати буни фақат тундагина аниқлаш мумкин», деди Эрали Бозоров.
Бобур Акмалов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди