Фото: «AvtoVAZ News»
Интернетда янгиланган Lada Largus’нинг суратлари пайдо бўлди. Бу сафар «AvtoVAZ News» ҳамжамияти автомобиль интерьери ва рестайлинг моделнинг олд қаноти тасвирланган суратларни эълон қилган. Иккинчи сурат орқали Largus’га Renault Logan’дан қолган янги фараларни пайқаш мумкин, деб хабар беради Motor.
Янгиланган Lada Largus автосалонларда 2021 йилнинг баҳорларига бориб пайдо бўлади, бироқ «AvtoVAZ» синов моделларини йиғишни бошлаган. Ҳозирча фақатгина конвейердан кунига бир неча нусха чиқиши маълум, тўлақонли ишлаб чиқариш 2021 йилнинг февралидан бошланади.
Афтидан, янги суратларда олд серияли нусхалардан бири тасвирланган кўринади. Машина салонидан янгиланган олд панел ва худди Renault Duster’даги каби мултимедия тизими экранига эга марказий консол жойлашган. Аввалроқ янгиланган Largus олд ва орқа парктроникалар, орқани кўриш камераси ва олд ўриндиқларни иситиш тизими билан жиҳозланиши маълум бўлганди.
Фото: «АвтоВАЗ News»
Иккинчи суратда Largus’нинг янги қаноти ва фараларидан бири тасвирланган. Улар рестайлингга учраган Renault Logan’ники билан бир хил. Бироқ энг кўзга ташланадиган ўзгаришга радиатор панжараси учраган — унинг дизайни аввалроқ эълон қилинган патент тасвирларида мавжуд.
Фото: «AvtoVAZ News»
Lada Largus FL 87 ёки 106 от кучига эга 1,6 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатга келиб, механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Ҳозирда моделнинг янгиланмаган версиясини 645,9 минг рублга (8400 доллар) харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»