Фото: «Drom.ru»
«Drom.ru» порталида 1998 йилда ишлаб чиқарилган вақт капсуласи — деярли йўл босмаган «Москвич» сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Автомобиль 60 километргина юрган бўлиб, заводдаги ҳолатини сақлаб қолган ва 970 минг рублга (12,6 минг доллар) баҳоланган, деб хабар беради Motor.
Сотувга қўйилган нусха оригинал тўқ яшил рангга бўялган — унда бирор-бир емирилиш асоратлари йўқ. Жигарранг мато билан қопланган салони ажойиб ҳолатда сақланган. Автомобильга «ВАЗ-2106»нинг мотори ўрнатилган: 76 от кучига эга 1,6 литрли бензин агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.
Эълон муаллифининг сўзларига кўра, идеал ҳолатдаги ушбу «Святогор» хусусий коллекциядан бўлиб, 1998 йилдан буён унга бир кишигина эгалик қилган.
Фото: «Drom.ru»
«Москвич-2141» 1986 йилдан 1998 йилга қадар ишлаб чиқарилган, кейинроқ «Святогор» номига ўзгартирилган ва 2002 йилдага қадар конвейердан чиққан. Бу давр оралиғида 716,8 мингдан ортиқ нусха йиғилган.
Сотувга қўйилган «Москвич-2141»нинг модернизация қилинган версияси 1997 йилда ишлаб чиқарилган. 1,6 литрли двигателдан ташқари, моделга 113 от кучига эга 2,0 литрли Renault мотори ўрнатилган. Шунингдек, 85 от кучини тақдим этишга қодир 1,7 литрли «УЗАМ-3317» агрегатли модификация ҳам мавжуд.
Фото: «Drom.ru»
Фото: «Drom.ru»
Фото: «Drom.ru»
Фото: «Drom.ru»
1990 йиллар охирида автоматик узатмалар қутисига эга иккита тажриба прототипи ҳам яратилган, бироқ «АЗЛК» раҳбарияти бу каби модификацияни жорий этмасликка қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди