23:30 / 30.12.2020
3 210

Жиззахда LADA ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Жиззахда LADA ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Фото: Financial Tribune
Жиззахда LADA ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Spot’нинг хабар беришича, бу ҳақда 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган Президент қарорида келтирилган.

Келажакда ишлаб чиқариш жойи сифатида кузда Kia автомобиллари йиғилиши эълон қилинган Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги Roodell компаниясининг ADM-Жиззах заводи кўрсатилган.

Лойиҳа қуввати йилига 100 минг дона автомобилни ташкил қилиши кутилмоқда. Лойиҳа 60,9 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 33,3 миллион долларни 2021 йилда сарфлаш режалаштирилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Россиядаги АвтоВАЗ заводида бир нечта Lada XRAY Cross’нинг йиғилган кузови ишлаб чиқарилгани ва у Ўзбекистондаги автомобиль йиғиш заводига юбориш учун мўлжаллангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Компаниянинг ўзи эса ўша пайтда одатдагидек миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортган.

Бироқ бош директор Дониёр Давлетияров сентябрь ойида Kia автомобилини йиғиш бошланишига изоҳ бериб, биринчи йилда компания учта автобренд автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётганини айтган — инвестиция дастурида (Kia, LADA, Renault) ҳам худди шунча кўрсатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Жиззахда LADA ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда