
Кадр: YouTube
YouTube’даги «Ретрорембаза» канали блогерлари Москвада 2 минг километр йўл босган қарийб янги «ГАЗ 24-12»га дуч келди. Автомобиль 1990 йилда ишлаб чиқарилган универсал ёрқин сарғиш рангли салонга эга бўлиб, 20 йил давомида қуруқ гаражда сақланган, деб хабар беради Motor.
Собиқ Иттифоқда универсал кузовидаги «Волга» камдан кам ҳолларда жисмоний шахсларга сотилган: икки ҳажмли модель таксопарклар, тиббиёт муассасалари ва куч тузилмалари учун мўлжалланган. «ГАЗ 24-12»нинг биринчи эгаси юқори мартабали ҳарбий бўлгани сабаб уни 1990 йилнинг ёзида сотиб олган.

Кадр: YouTube
Машина эгаси мунтазам хизмат машинасидан фойдалангани сабаб 1990 йилдан 1999 йилга қадар «Волга»дан деярли фойдаланилмаган; эркак нафақага чиққанидан сўнг замонавий ва тежамкор «иномарка» сотиб олгани сабаб «ГАЗ 24-12» гаражда қолиб кетган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube
Деярли юрмагани ва яхши сақлангани сабаб «Волга» идеал ҳолатда қолган; машина оригинал шиналарини, ҳужжатлари ва совет даврига тегишли рақамларини сақлаб қолган, кузови антикор билан қопланган. Узоқ вақт ўтгани сабаб эшиклари резинаси қуриб қолган, техник суюқлигини алмаштириш керак, бироқ автомобилнинг қолган жиҳатлари минимал харажат талаб этади.
Аввалроқ Россияда 30 йиллик «Волга» янги Kia нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Кадр: YouTube
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар