Яқин кунларда Chevrolet Equinox’нинг 2021 йил русумидаги автомобилларга шартнома бериш бошланади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида «Ўзавтосаноат» моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабабли Chevrolet Equinox’нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилганини маълум қилган эди. Шу боис ушбу моделни етказиб бериш бўйича шартномаларни олиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ёпилганди.
Компания масъул ходимининг айтишича, Chevrolet Equinox русумидаги автомобилларга шартномалар айнан қайси санадан берилиши ҳозирча аниқ эмас.
«Етказиб бериш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилмоқда. Харидорлар билан шартнома тузиш қачондан бошланиши бир-икки кунда маълум қилинади», – деди Зумрад Шожалилова. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари