23:30 / 11.06.2021
2 717

Дрег-рейсингда олтита немис спорткарини ортда қолдирган «Москвич» (видео)

Дрег-рейсингда олтита немис спорткарини ортда қолдирган «Москвич» (видео)

Кадр: YouTube
YouTube’даги «Айланувчи момент» каналида дрег-рейсинг бўйича уюштирилган ноодатий беллашув видеоси эълон қилинди. Чорак мил масофага уюштирилган пойгада двигателининг қуввати 300 дан 500 от кучигача бўлган олтита немис «иномарка»си иштирок этган. Бироқ тўғри масофага ҳаракатланиш бўйича ғолибликни заводдаги моторига эга «Москвич-2141» қўлга киритди, деб хабар беради Motor.

«Москвич» капоти остида ростдан ҳам заводдан чиққанидаги саккиз клапанли двигатель жойлашган бўлишига қарамай, автомобиль эгаси бўлган механик Вова амаки агрегатнинг модификацияси устида яхшигина иш олиб борган. Муҳандис моторга кучайтирилган шатунлар, гилса ва поршенлар ўрнатган, шунингдек, двигателни кучли турбинa билан жиҳозлаган. Бундан ташқари, эркак «Москвич»га Audi S6’нинг трансмиссияси ва «подвеска»сини ўрнатган. Машина эгаси модификация натижасида тўлиқ узатмали совет автомобили қанча қувватни тақдим этишини ошкор қилмаган.

Мусобақада «Москвич»га 300 от кучили Mercedes-Benz G-класс, 310 от кучили Audi А7, шунингдек, 500 от кучига эга мотор ўрнатилган Porsche Cayanne, 400 от кучили Audi S3 ҳамда 450 ва 500 от кучини тақдим этувчи иккита BMW М4 қаршилик кўрсатган.

Бу каби жиддий кампания «Москвич» эгасини ташвишга солмаган. Совет автомобили немис спорткарларига муносиб рақобат кўрсатиш билан бирга, тўғри масофага пойгада улардан ўзиб кетган. Ҳатто BMW М4 ва Audi S3 финишда «Москвич»дан ўтиб кетганига қарамай, Вова амаки кейинги уринишларда реванш олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Дрег-рейсингда олтита немис спорткарини ортда қолдирган «Москвич» (видео)