Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Ўзбекистон йўлларида ЙТҲларнинг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат машиналарининг том қисмига махсус қурилма ўрнатилмоқда, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қурилманинг олд ва орқа томонида ҳамда ён томонларида кузатув камерлари бўлиб, транспорт воситаси тўхтаб турган вақтда ҳам, ҳаракат вақтида ҳам 360 даражага эга бўлган масофада ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликларни аниқлайди.
Ушбу қурилма ўрнатилган транспорт воситаси тўхтаб турганида ва ҳаракатланганида ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш, ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик, қизил чироқда тўхтаб туриш чизиғини босиб турганлик қоидабузарликлари ва автомобиль рақами орқали қидирувда экани ёки йўқлигини аниқлайди.
Қурилма қоидабузарликларни онлайн қайд этади ва ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига жарима қўллаш тўғрисида қарор юборади.
Таъкидланишича, айни пайтда янги қурилма Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунланганидан сўнг республиканинг барча ҳудудларида амалиётда қўллаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди