22:24 / 14.10.2021
1 879

Яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб Cobalt автомобиллари ўриндиқни иситиш модулисиз сотилади

Яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб Cobalt автомобиллари ўриндиқни иситиш модулисиз сотилади
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors 4-позиция Chevrolet Cobalt автомобилларини ўриндиқни иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Бунга сабаб – микрочипларнинг глобал танқислиги. Тўловни амалга оширган мижозларга 1 млн сўм қайтариб берилади.

Тайёр ҳолдаги юзлаб 4-позиция Chevrolet Cobalt автомобиллари UzAuto Motors автотураргоҳида янги эгаларини кутмоқда. Муаммо шундаки, биргина детал – яримўтказгичлар йўқлиги сабаб бу автомобилларда ўриндиқни иситиш модули ишламайди.

Компаниянинг маълум қилишича, юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobalt'ни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этилади. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ва бу сумма автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.

Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совутиш тизим регулятори (HVAC контроллер) ўзгаришсиз ишлайди. Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди
”, – дейилади UzAuto Motors ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб Cobalt автомобиллари ўриндиқни иситиш модулисиз сотилади