07:38 / 17.10.2021
2 314

UzAuto Motors автомобиллари қозоғистонликларга ёқиб қолди

UzAuto Motors автомобиллари қозоғистонликларга ёқиб қолди
UzAuto Motors автомобиллари Қозоғистон автомобил бозорида етакчи ўринларни эгаллади. Компания маълумотларига кўра, жорий йил 9 ойида қозоғистонликлар 79 444 дона автомобил сотиб олишган ва бунинг 28 фоиздан ортиғи Chevroletга тўғри келади.

"Жами 22383 дона машина сотилди, бу бозор улушининг 28,17 фоизини ташкил қилди", - дейилган хабарда.

2020 йилга нисбатан UzAuto Motors автобилларини сотиш ҳажми 5 баробар ошди. Қозоғистон фуқаролари кўпроқ Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Nexiaни танламоқда.

Хабарда қайд этилишича, қўшни давлатда бу моделлар Ўзбекистонга қараганда тахминан 1000 доллар қимматроқ сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors автомобиллари қозоғистонликларга ёқиб қолди