22:30 / 30.10.2021
1 827

Ўтган 9 ойда ўзбекистонликлар 390 миллион долларга хориждан автомашина сотиб олди

Ўтган 9 ойда ўзбекистонликлар 390 миллион долларга хориждан автомашина сотиб олди
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатлардан қиймати 390,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 18 150 та енгил автомобил импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган.
9 ойда 558 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошган.

Автомобил импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 4 981 та;
- Корея – 4 644 та;
- Россия – 3 386 та;
- Қозоғистон – 2 789 та;
- Польша – 997 та;
- АҚШ – 427 та.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўтган 9 ойда ўзбекистонликлар 390 миллион долларга хориждан автомашина сотиб олди