Автомобил саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мўлжалланган.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида:
- янги бирлашган глобал платформасига (“GEM”) ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;
- “UzAuto Motors” AЖ Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 млрд АҚШ долларига етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
Бунда:
- ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- “Нексия” русумли автомобилларни Қозоғистон Республикасида тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш кўзда тутилади.
Шунингдек, енгил автомобиллар маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Бунда, Андижон вилоятида ташкил қилинган “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби” махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 млн АҚШ долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022-2024 йилларда ишга туширишни назарда тутилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади