Президент Шавкат Мирзиёев 21 феврал куни “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолади.
Тақдим этилган қарорга асосан, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона божлари икки босқичда пасайтирилади. Қарор имзоланган пайтдан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди, бироқ автомобил двигалети қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар (ҳар бир куб см учун 1,8 доллардан 3 долларгача) ўзгаришсиз қолди.
2023 йил 1 январдан бошлаб, қўшимча коэффициентлар ҳам икки баробарга камайтирилади; шу билан бирга, 15 фоизлик асосий бож ставкаси ўзгармай қолади.
Божхона божларининг пасайтирилиши фақат янги (ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган) автотранспорт воситаларига тааллуқли. Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошган автомобиллар импорти учун 40 фоизлик божхона божи ва қўшимча коэффициент (ҳар бир куб см учун 3 доллардан) ҳисобланади — бунга қадар бундай тартиб ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган автомобиллар учун қўлланилар эди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 14 феврал куни автомобилсозлик соҳаси бўйича йиғилиш ўтказиб, унда божларни икки баробарга пасайтириш топшириғини берган эди.
“Секин-секин божхона тўловлари нол бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак, арзон ва сифатли [автомобиллар бўлиши учун]”, – деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди