6 056
Тарбияга ижобий таъсир ўтказадиган фильмлар яратадиган Ўзбекистон Ёш киноижодкорлар кенгаши иш бошлади
Тошкентда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази муассислигида ташкил этилган Ёш киноижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг тақдимоти бўлиб ўтди.
«ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар беришича, янги ташкилот 31 август куни Ўзбекистон Адлия вазирлигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.
«Мазкур Кенгашнинг асосий мақсади ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш, кино санъати воситасида навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, миллий анъаналармизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатдир», — деб ёзади ЎзА.
Айни вақтда, «ёшлар тарбиясига ижобий таъсир ўтказадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ва қисқа метражли фильмлар, телесериаллар яратиш, турли ижодий лойиҳалар, танлов ва фестиваллар, киноанжуманлар ташкил этиш, кино санъати учун зарур мутахассислар захирасини яратиш» кенгашнинг асосий вазифаларидан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди