13:54 / 21.05.2018
7 965

Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа (фото)

Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа (фото)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Шаҳзода, Лола, Шахриёр, шунингдек, “Булбулча” болалар ансамбли ижро қилган. “Қўлингда имкон” қўшиғининг матн муаллифи Шоира Ғиёсова. Бастакор “Эътироф” мукофоти совриндори Шуҳрат Зокиров.



“Келажакдаги мувафаққият, омад, ўзини англаш болаликдан шаклланади. Фарзандларимизнинг бугунги танлови уларнинг ва мамлакатимизнинг келажаги билан боғлиқ. Бу йўлда уларга ёрдам бериш бизнинг умумий вазифамиздир.” – дейди Мактабгача таълим вазирлиги вакили Шаҳноза Мирзиёева.

Озодбек Назарбеков: — Ватанимизнинг фаровонлиги болаларни эрта ёшдан тўғри тарбиялашга боғлиқ.

Клипда 300 дан ортиқ киши иштирок этди. Жумладан, “Томоша”, “Monster Kids”, “Алладин” болалар гуруҳи, “Пахтакор” болалар футбол жамоаси, боғча ва мактаб болалари, бокс бўйича чемпионлар Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматов, “Global Soccer Awards”нинг “Дунёнинг энг яхши ҳаками” номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи Сардор Рашидов, Ўзбекистоннинг машхур “Бунёдкор” клуби ва юртимизнинг таниқли қўшиқчилари, актёр ва актрисалари қатнашишди.

Клипнинг Сценарий муаллифи ва режиссёр Лола Юлдашева, тасвирчи Рустам Муродов, иккинчи режиссёр Санжар Маткаримов, рассом Бахриддин Шамсутдинов, либослар бўйича рассом Ҳилола Шер.

Лола Йўлдашева: — Мен мактабгача таълим вазирлигининг бу лойиҳа ҳақида менга айтишганда, мамнуният билан қабул қилдим ва қўллаб-қувватладим. Умид қиламизки, бу болаларга ёрқин ва ёқимли совға бўла олади.









arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа (фото)