00:53 / 12.06.2018
6 771

Бир гуруҳ санъаткорлар “Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида Мирзачўлда бўлди (фото, видео)

Бир гуруҳ санъаткорлар “Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида Мирзачўлда бўлди (фото, видео)
“Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсдалик совғалари топширилди. Меҳмонлар ҳудудда олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишди. Маҳаллий аҳолига санъаткорлар томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Халқ билан бўл” лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.


Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бир гуруҳ санъаткорлар “Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида Мирзачўлда бўлди (фото, видео)