22:33 / 19.08.2018
13 268

"Энг кўп ҳақ тўланадиган актриса" номи маълум бўлди

"Энг кўп ҳақ тўланадиган актриса" номи маълум бўлди
Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон 2018 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалари рўйхатида етакчилик қилмоқда, дея хабар берди Даракчи нашри.

Рўйхат “Форбес” журнали томонидан эълон қилинган.

12 ой ичида 33 ёшли актриса 40,5 миллион доллар пул ишлаган. Унинг даромадлари “Қасоскорлар 4” фильмидаги иштирокидан сўнг тўрт баробарга кўтарилган.

Иккинчи ўринда “Малифисента 2” филми учун 28 миллино доллар ҳақ олган актриса Анжелина Жолидир.

Учинчи ўрин эса 19,5 миллион доллар даромад топган актриса Женнифер Энистонга насиб этди.

Рўйхатнинг кучли ўнталигига Женнифер Лоуренс, Риз Уизерспун, Кейт Бланшетт, Галь Гадот, Жулия Робертс, Мила Кунис ва Мелисса Маккартнилар ҳам кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Энг кўп ҳақ тўланадиган актриса" номи маълум бўлди