18:22 / 30.04.2022
1 203

Эрдоған Саудия Арабистони етакчилари билан Қошиқчи ўлдирилишидан кейин илк бор учрашди

Эрдоған Саудия Арабистони етакчилари билан Қошиқчи ўлдирилишидан кейин илк бор учрашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 2018 йилда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан кейин 2017 йилдан бери илк бор Саудия Арабистонига ташриф буюрди. У сафари чоғида 28 апрел куни кечқурун қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди.

Эрдоғанга катта делегация, жумладан вазирлар ва юқори мартабали амалдорлар ҳамроҳлик қилди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Эрдоған музокаралардан сўнг твиттер саҳифасида “Саудия Арабистони билан соғлиқни сақлаш, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги технологияси, мудофаа саноати ва молия каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш умумий манфаатимизга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз” деди.

Биз терроризмга қарши курашда ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаймиз, чунки биз террорнинг барча турларини қоралаймиз”, деди у.

Анқара 2011 йилдаги “араб баҳори”дан кейин кўп йиллик қарама-қаршиликлардан сўнг Саудия Арабистони билан иқтисодий муносабатларни тиклаш учун сўнгги бир йил ичида дипломатик ҳаракатлар қилди.

Бир вақтлар Туркия учун асосий бозор бўлган Саудия Арабистонига экспорт ҳажми Жамол Қошиқчи 2018 йилда Истанбулда ўлдирилишидан кейин кескин камайди.

Туркия Саудия Арабистони билан кенг миқёсдаги савдо шартномасини имзоламоқчи, чунки Туркиянинг мамлакатга экспорти 3,2 миллиард доллардан 2021 йилда 200 миллион долларга камайиб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған Саудия Арабистони етакчилари билан Қошиқчи ўлдирилишидан кейин илк бор учрашди