Фото: «Spa.gov.са»
1 июнь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига икки кунлик ташриф билан борди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Бу Сердар Бердимуҳамедовнинг Туркманистон президенти лавозимига киришганидан буён биринчи хорижий ташрифидир. Уни отаси — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Мажлис раиси, бош вазир ўринбосарлари ва мамлакат муфтийси кузатиб қолди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистонига президент билан бирга туркманистонлик кексалар ҳам жўнаб кетган. Жидда аэропортида давлат раҳбарини Макка вилояти губернатори ва Саудия Арабистони қироли маслаҳатчиси Халид ибн Файсал ал-Сауд кутиб олган. Саудиянинг СПА агентлиги эълон қилган фотосуратларга қараганда, Сердар Бердимуҳамедовга сафарда ўғли Керимгули ҳамроҳлик қилган.
Туркманистон президенти ва делегация аъзолари масжидга ташриф буюриб, намоз ўқиган, сўнг зиёрат учун зарур бўлган расм-русумларни бажарган.
Нашр эслатишича, президентнинг отаси — Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йил майида Умра зиёратини амалга оширган эди (шундан кейин давлат ОАВлари унинг номига «ҳожи» сўзини қўшиб ёзадиган бўлди). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин