2 070
Украинада урушнинг 137-куни: Часив Ярга қилинган ҳужум оқибатлари, қурбонлик келтирган украин аскарлари (фото)
Украинада урушнинг 137-куни ўтди. 10 июл куни Донецк областидаги Часив Яр шаҳридаги беш қаватли уйга россияликларнинг ракета зарбалари келиб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар харобалар остида қолган бўлиши мумкин, саккиз киши қутқариб олинган. Қрим раҳбари Сергей Аксенов яриморол шимолида террорчилик хавфининг юқори даражаси режимини узайтирди.
Украина россияликларнинг Херсондаги базасига зарба берди: россияликлар томонидан тайинланган област ИИВ раҳбариятига кўра, ҳужум натижасида шаҳар шифохонаси шикастланган. Ўтган ҳафтадан таътилга чиққан Россия Давлат думаси 15 июл куни айрим «ҳукумат ташаббуслари» муҳокамаси учун навбатдан ташқари йиғилиши мумкин.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Херсон
Россиялик ҳарбий ва маҳаллий аҳоли вакиллари «Херсон қалъаси» олдида. 10 июл куни Украина шаҳардаги россияликлар ҳарбий базасига зарба берди.
Сергей Бобилев / ТАСС
Донбасс шимоли
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Украина шарқидаги фронт чизиғида маскировка қилинган танк олдида. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) ҳафта охирида Россия ҳарбийлари Луҳанск областидаги Лисичанск шаҳрини эгаллагач, урушда «оператив танаффус» бошлангани ҳақида айтишмоқда. Област раҳбари Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, россияликлар ҳужум амалиётини давом эттирмоқда, украин кучлари «бутун фронт чизиғи бўйлаб рус қуролл тузилмалари ҳаракатини тўхтатишга уринмоқда».
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар Донецк областидаги Часив Яр шаҳрида 9 июл куни россияликлар ракета ҳужумига учраган беш қаватли уй вайроналарида ишламоқда. Кейинги куни расмийлар ушбу ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланганини маълум қилди. 11 июл куни шаҳар ҳукумати яна тўрт кишининг жасади харобалар остидан олиб чиқилганини маълум қилди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко харобалар остида яна 24 киши қолаётган бўлиши мумкинлигини айтган.
Часив Ярдаги вайрон бўлган уйда яшовчи аёл.
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар вайрон бўлган уй харобалари остидан одамларни чиқариб олмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
AP Photo/Nariman El-Mofty
Часив Яр аҳолиси вакиллари вайрон бўлган уй яқинида.
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Ступочки шаҳридаги йўлдан танкда ўтаётган украин аскарлари
AP Photo/Nariman El-Mofty
Жангчига айланган собиқ муфтий Шайх Саид Исмоилов Костянтинивкадаги Мадина масжидида Қурбон ҳайити намозида имомлик қилиш учун келмоқда. Фото: AP Photo/Nariman El-Mofty
Украина шарқидаги Костянтинивка шаҳридаги Мадина масжиди яқинида ракеталардан қолган изларнинг кўриниши
AP Photo/Nariman El-Mofty
Шайх Саид Исмоилов Қурбон ҳайити байрами куни жамоатга имомлик қилмоқда
AP Photo/Nariman El-Mofty
Украин ҳарбийлари Қурбон ҳайити куни масжид ҳовлисида қўй қурбонлик қилишди
AP Photo/Nariman El-Mofty
Лисичанскдаги ёниб кетган Авлиё Митрофановский ибодатхонаси рўпарасидаги универмаг ертўласида ибодат қилаётган аёл.
Станислав Красильников / ТАСС
Одесса
EPA / Scanpix / LETA
Православ роҳиблари ва Одессадаги диндорлар 25 метр чуқурликда жойлашган ер ости ибодатхонасида яқинлари соғлиги ва Украина ғалабаси учун дуо қилишмоқда. Одессадаги катакомбалар — туннеллар лабиринти ва шаҳар ости ва унинг атрофидаги ҳудуд остидаги табиий ғорлардир. Иккинчи жаҳон уруши даврида улардан бомбапанагоҳлар ва партизанлар учун дислокация мақсадида фойдаланилган. Лвив мэри Андрей Садовой 10 июл куни ЮНЕСКОни архитектура ёдгорликларини сақлаб қолиш учун Харкив ва Одессага Умумжаҳон мероси шаҳарлари мақомини беришни сўради. Россия қўшини Одесса областида жойлашган объектларга ҳужумларни давом эттирмоқда.
Ер остидаги бутхонада якшанба ибодати
EPA / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи