1 263
Украина Бош прокуратураси украиналик асирнинг қийноққа солингани бўйича ишни тергов қилмоқда
Фото: Украина бош прокуратураси
Украина Бош прокуратураси 29 июль, жума куни рус аскарлари украиналик асирни қийноққа солаётгани акс этган видеони ўрганиш натижалари бўйича жиноий иш очди. Иш уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси бўйича очилган, деб хабар берди маҳкама.
Бир неча соат олдин Украина Олий Радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец видеони Женева конвенцияси бузилиши эҳтимоли бўйича ҳарбий жиноят нуқтайи назаридан текширишга чақирди. Лубинецнинг сўзларига кўра, БМТ, Қийноқлар олдини олиш бўйича Европа қўмитаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига ҳам хабарлар тайёрланмоқда.
Видеода камуфляж формасидаги икки эркак Украина формасига ўхшаган кийимдаги одамни ерда ушлаб тургани акс этган. Улардан бири украиналик асирни қийноққа солган, унга канцелярия пичоғини тиқиб олган.
Видео интернетда россияпараст ва украинапараст бир қанча телеграм-каналларда пайдо бўлди. У қаерда, қачон ва ким томонидан олингани ҳозирча номаълум. Кейинроқ, 29 июль куни видеонинг иккинчи қисми россияпараст телеграм-каналларда пайдо бўлди. Унда украиналик ҳарбийнинг бошига ўқ узилгани акс этган.
Украина ва Россия бир-бирини ҳарбий асирларни қийноққа солаётганликда айблаб келади. Human Rights Watch ташкилоти ўз ҳисоботларидан бирида қийноққа учраган Украина аскарларининг икки ўлимини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?