07:00 / 09.08.2022
4 590

Битта суратдан сўнг америкаликларнинг Зеленскийга муносабати ўзгарди

Битта суратдан сўнг америкаликларнинг Зеленскийга муносабати ўзгарди
Американинг “New York Post” газетаси ўқувчилари Украина президенти Владимир Зеленский ва америкалик актриса Жессика Честейннинг 7 август куни бўлиб ўтган учрашувига салбий муносабат билдирди. РИА Новости нашр ўқувчиларининг баъзи иқтибосларидан мисол келтирди.

Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида Голливуд юлдузи билан бирга тушган суратини эълон қилганди.

Зеленский қурол-яроғ ва одам савдоси, пул ювиш билан шуғулланса-да, унинг бутун дунёга машҳур одамлар билан учрашишга ҳали ҳам вақти бор...”, - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Яна айтинг-чи, нега уруш зонасидаги Зеленский актрисаларнинг кўнглини олиш билан банд, ахир биз миллиардлаб доллар солиқларни унга юборяпмиз?” - деб сўради бошқа шарҳловчи.

Мен томонларни алмаштиряпман. Россияга нисбатан барча санкцияларни олиб ташланг ва Украинани музокара столига ўтиришга мажбур қилинг”, - дея таъкидлади яна бир фойдаланувчи.

Унинг машҳур одамлар билан учрашишдан ҳам муҳимроқ ишлари йўқми?”, дея хулоса қилган нашр ўқувчилари.

Украина президенти ўзининг номақбул кўриниши ва давлат раҳбари сифатидаги фаолияти учун бир неча бор танқид қилинган. Хусусан, 16 июнь куни Франция, Германия ва Италия раҳбарларининг Киевга ташрифи чоғида Зеленский расмий иш костюми ўрнига ҳарбий кийим кийган эди.

Бундан ташқари, Зеленский ва унинг рафиқаси Эленанинг “Vogue” журнали учун суратга тушгани ҳам танқидлар тўлқинига сабаб бўлганди. Америка оммавий ахборот воситаларига кўра, бу Украинадаги вазиятни аҳамиятсиз ҳолат сифатида кўрсатган ва Киевнинг сўзлари ҳамда ҳаракатларининг самимийлигига шубҳа уйғотган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Битта суратдан сўнг америкаликларнинг Зеленскийга муносабати ўзгарди